Ногиронларга жинсий зўравонлик қилган раҳбар 15 йилга қамалди

Ногиронларга жинсий зўравонлик қилган раҳбар 15 йилга қамалди

Жанубий Кореяда ногиронлиги бўлган шахслар парваришланадиган муассасанинг собиқ раҳбари оғир жиноятда айбдор деб топилиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

BBC хабар беришича, Инчхон шаҳридаги Сэкдонгвон муассасасини бошқарган, фамилияси Ким деб кўрсатилган собиқ раҳбар уч нафар тарбияланувчига нисбатан жинсий зўравонлик содир этгани учун судланган.

Мазкур иш бўйича тергов ўтган йил февраль ойида бошланган. Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари муассаса раҳбарига нисбатан билдирилган даъволарни ўрганишга киришган.

Ҳодиса кенг кўламли текширувларга ҳам сабаб бўлди. Жанубий Корея ҳукумати мамлакат ҳудудида ногиронлиги бўлган шахслар учун хизмат кўрсатувчи 1 507 та парвариш муассасасини текширган. Натижада уларнинг 33 тасида эҳтимолий зўравонлик ҳолатлари аниқланган.

Бундан ташқари, Гангхва округи буюртмаси асосида ўтказилган махсус баҳолашда Сэкдонгвоннинг ҳозирги ва собиқ 20 нафар аёл тарбияланувчиси зўравонликдан жабрланган бўлиши мумкинлиги маълум бўлган.

Жанубий Корея Бош вазири Ким Мин Сок бу ҳолатни жиддий муаммо сифатида баҳолаб, бундай воқеалар давлат ва жамият олдидаги муҳим вазифаларни яна бир бор кун тартибига олиб чиқишини таъкидлаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар