00:13 / 13.06.2017
6 641

Танишини 25.500 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган фирибгар ушланди

Танишини 25.500 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган фирибгар ушланди
2015 йилнинг тахминан май ойида, Яшнобод тумани ҳудудида, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган, Нурали Садритдинович Ризақулов таниши Эрали Собировнинг ишончига кириб, унга «Отчопар» бозоридан дўкон олиб беришни ваъда қилиб, ундан 25.500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган, деб хабар беради «Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси» матбуот хизмати.

Шундан сўнг, Собиров икки йил давомида Ризакуловдан ваъдасини бажаришини ёки пулларини қайтариб беришини талаб қилганида, у турли хил баҳоналар билан алдаб келганлиги сабабли, Собиров тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам сўраб, ариза билан мурожаат этган.

2017 йилнинг 05 июнь куни, Собировнинг аризасига кўра Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан кўп миқдорда қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ризақуловга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исми хар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Танишини 25.500 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган фирибгар ушланди