14:09 / 15.06.2017
6 440

Яккасарой туманида олий ўқув юртига киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар аниқланди

Яккасарой туманида олий ўқув юртига киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар аниқланди
2015 йилнинг 20 июль куни, Яккасарой тумани ҳудудида, муқаддам судланган, Хусниддин Жуманазарович Тохиров таниши Хафиза Бўронованинг ишончига кириб, унинг жиянини олий ўқув юртига киритиб қўйишини ваъда қилиб, ундан 6.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олиб, шахсий мақсадларига сарфлаб юборган. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар ИИББ» хабар берди.

Шундан сўнг, Бўронова икки йил давомида Тохировдан пулларини қайтариб беришини талаб қилганида, у турли хил баҳоналар билан алдаб келганлиги сабабли, Бўронова алданиб қолганлигини англаб етиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ёрдам сўраб ариза билан мурожаат этган.

Бўронованинг аризасига кўра 2017 йилнинг 09 июнь куни, Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми «б» банди (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан хавфли рецидивист томонидан содир этиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исми ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яккасарой туманида олий ўқув юртига киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар аниқланди