Саудия суди Шри-Ланка фуқаросига ўлим жазосини берди

1 дақиқа ўқиш363
Саудия суди Шри-Ланка фуқаросига ўлим жазосини берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Саудия Арабистонида диний мазмундаги ижтимоий тармоқ баҳсида иштирок этган Шри-Ланка фуқароси Сивараса Аножанга апелляция суди томонидан ўлим жазоси берилди.
  • Аввалига 2026 йил июл ойида беш йиллик қамоқ ва 3 миллион Саудия риёли жаримага ҳукм қилинган Аножаннинг апелляцияси натижасида жазоси енгиллаштирилмаган.
  • Можаро, жумладан, Facebookда Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилган деб топилган изоҳдан кейин бошланган.

Саудия Арабистонида ишлаётган Шри-Ланка фуқароси Сивараса Аножанга апелляция суди томонидан ўлим жазоси берилгани хабар қилинди, деб хабар беради Ациан Миррор.

Сивараса Аножан Шри-Ланканинг Ампара вилояти, Кальмунай шаҳридаги Натпиддимонай ҳудудидан бўлган тамил миллатига мансуб фуқаро. У Саудия Арабистонида ишлаётган бўлган.

Унинг иши ижтимоий тармоқдаги диний мазмундаги можародан кейин бошланган. Маълум бўлишича, Аножан турли диний жамоалар ўртасидаги кескин баҳс вақтида Facebook'да изоҳ қолдирган. Ушбу изоҳ Ислом дини ва Муҳаммад (Соллаллоҳу алайҳи васаллам) пайғамбарни ҳақорат қилган деб баҳоланган ва кейин Саудия ҳокимиятларига маълум қилинган.

Можаро шу йил Катарогама шаҳрига ўтказиладиган анъанавий ҳинду зиёрати билан боғлиқ воқеалардан кейин авж олган. Зиёратчилар билан юзлаб километр йўл босган ва Субраманиам деб номланган дайди ит ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган. Кальмунайда бир мусулмон йигитнинг итни тепгани акс этган видео тарқалгач, жамоатчилик орасида норозилик пайдо бўлган. Шундан кейин турли диний жамоалар ўртасида ижтимоий тармоқларда кескин баҳслар бошланган.

Аножан 2026 йил июль ойида Ал-Аҳса жиноят суди томонидан беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва унга 3 миллион Саудия риёли миқдорида жарима солинган. Кейин унинг ҳимоячилари суд қароридан апелляция берган. Апелляция 25 август куни тегишли судга топширилган.

Бироқ 17 сентябрь куни кўрилган апелляция натижасида жазо енгиллаштирилмаган, аксинча, ўлим жазосигача оғирлаштирилгани хабар қилинди. Аножаннинг адвокати бу қарор ҳақида Шри-Ланканинг Ар-Риёддаги элчихонасига оғзаки маълумот берган. Элчихона суднинг расмий ёзма қарорини кутаётгани айтилган.

Шри-Ланка Ташқи ишлар вазирлиги ишни Ар-Риёддаги элчихона орқали кузатиб бораётганини ва Саудия ҳукумати билан дипломатик мулоқот давом этаётганини билдирган. Аножаннинг оиласи ҳам Шри-Ланка ҳукуматидан унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зудлик билан чора кўришни сўраган.

Манбага кўра, оила суд жараёни ва адвокатлик ёрдами билан боғлиқ айрим масалалар юзасидан ҳам саволлар билдирган. Аножаннинг иши бўйича ҳуқуқий ва дипломатик жараёнлар давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?