00:38 / 21.06.2017
20 087

«Уй ажинасининг сири» ёхуд «домовой» бор нарсами?..

«Уй ажинасининг сири» ёхуд «домовой» бор нарсами?..
Маълумки, инсоният пайдо бўлгандан бери уй ажинаси деган атамани кўп бора эшитган, баъзилар шахсан гувоҳ бўлган. Замонавий халқ тилида бу мистик мавжудотни «домовой» деб ҳам юритишади. Хўш, уй ажинасининг сири нимада? Нега у бизни ўзига эътибор беришга мажбур этаверади?..
Одамлар гарчи уйида уй ажинаси борлигига шубҳа қилмаса-да, уларнинг табиатини барибир билишмайди. Бировлар бу ёвуз руҳ деса, бошқа биров хотиржам торта олмаётган марҳумнинг руҳи, учинчи киши эса биз билан ёнма-ён бўлган ўзга дунё вакили дейди.

Мутахассислар лаборатория шароитида тадқиқотлар ўтказиш, қолаверса, узоқ йиллар кузатувлар олиб бориш натижасида шундай тўхтамга келган. Демак, уй ажинаси бор нарса. Улар асосан уйдаги буюмларни беркитиб қўйиб, уй эгаларини овора қилиш, кейин яна буюмни ўз жойига келтириб қўйишни хуш кўради. Қаранг, уй ажинаси буюм яшириб ҳазиллашишдан ташқари келажакни башорат қилишга ҳам устаси фаранг экан. Аммо улар келажакдаги кўнгилсизликлардангина одамларни огоҳ эта олади. Шунга қарамай, баъзи уй ажиналари ўзи яшайдиган уй аҳли ёқиб қолса, яхшилик қилишдан ҳам қайтмайди. Улар мабодо шу уйда кимдир оғир хаста бўлса, даволашга ҳам қодир.

Худо кўрсатмасин, уй ажинаси шу уйдагиларни ёқтирмаса, ундан фақат бахтсизлик, кўнгилсизлик кутиш мумкин. Улар уй эгаларини ўз жонига қасд қилишгача етказади. Айрим аламзада уй ажиналари эса ўзи ёқтирмайдиган одамни уйқусида бўғади, ё жиддий жароҳат етказади.

Лекин уй ажинаси ҳамма хонадонда ҳам яшайвермайди. Улар асосан экстрасенсликдан хабари бор, жодугар, аураси жуда ёмон хонадонларда яшайди. Шунинг учун мутахассислар, парапсихологлар барчага маслаҳат беришадики, агар уйингизда «домовой», яъни, уй ажинаси борлигини сезиб қолсангиз, дарҳол дуолар ёрдамида бу уйдаги салбий энергетикани йўқ қилинг, уйни тозаланг. Энг биринчи навбатда ҳалол, пок яшанг, шунда сизни уй ажинаси каби турли кўнгилсизлик жарчилари таъқиб қилмайди.

Иван Ватан…
Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Уй ажинасининг сири» ёхуд «домовой» бор нарсами?..