06:29 / 24.06.2017
5 231

Марк Цукерберг илк бор мусулмонлар даврасида ифторлик қилди

Марк Цукерберг илк бор мусулмонлар даврасида ифторлик қилди
Facebook асосчиси Марк Цукерберг илк марта мусулмон оила билан бирга ифторлик қилди, деб ёзади Kun.uz нашри. Цукербург Миннеаполисдаги сомалилик қочқинлар гуруҳи даврасида ифторлик таомларини баҳам кўрди.

"Сиз қочқин сифатида кўпинча бирор бир мамлакатни танлай олмайсиз. Мен умрининг 26 йилини қочқинлар лагерида ўтказган кишидан "Америкада ўзингизни ўз уйингиздагидек ҳис қиласизми?" деб сўраганимда у менга оддий ва чуқур маъноли жавоб қайтарганди: "Уй - бу ўзингиз истаган ишни қилишингиз мумкин бўлган жой. Ҳа, бу уйга ўхшаб кетади". Дунёда инсон ўзини бемалол ҳис қиладиган жойлар кам", - деб ёзди М.Цукерберг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

У ифторлик учун сомалилик қочқинларга миннатдорчилик билдирди: "Мен сизларнинг янги жойда янгича ҳаёт қуришга бўлган ҳаракатларингиздан катта таассурот олдим, сизлар бу мамлакат нима учун шунчалик буюк эканини ёдга солувчи куч ҳисобланасиз".

Ижтимоий тармоқнинг Муҳаммад Жама исмли фойдаланувчиси Цукербергнинг пости остидаги изоҳларда ифторликдан олган таассуротлари ва сурати билан бўлишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марк Цукерберг илк бор мусулмонлар даврасида ифторлик қилди