
Ижтимоий тармоқларда сирли видео пайдо бўлди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Деворнинг икки томонида кўзгу мавжуд бўлган рақс студиясида машқ қилаётган раққосанинг акси ўз ҳолича ҳаракатланди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ҳолатга изоҳ топа олмади. Видеода раққоса қизнинг рақс тушгани, кейин дам олиш учун полга ўтиргани, унинг ортидаги кўзгудаги акси ўз ҳолича ўрнидан туриб, ҳаракатлангани акс этган. Раққоса қиз эса кўзгудаги “арвоҳ”га эътибор бермай, студияни тарк этган.
Баъзи бир фойдаланувчилар мазкур воқеани паранормал ҳолат деб, бошқалар эса раққоса қиз билан бирга унга ўхшаб кийинган бошқа қиз синхрон равишда рақсга тушган дея ҳисобламоқда. Видеоролик айнан қаерда суратга олингани ҳақида маълумот берилмаган.
[media=https://youtu.be/TfTQ5HN5IB8] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг