Жорий йилнинг 1 июль санаси мўйноқликлар учун катта байрам, катта тўйга айланган тарихий кун сифатида барчанинг ҳаётида муҳим ўрин эгаллади, деб хабар беради "KRuz" сайти.
Барчамизга маълум, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017-2021 йилларга белгиланган Оролбўйи минтақасини ободонлаштириш ва Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича махсус қарорлар қабул қилинди ва ушбу ҳужжатлар асосида бугунги кунда аҳоли ҳаётида ката ўзгаришлар ва янгиланишлар рўй бермоқда.
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев шу йилнинг 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида Қўнғирот – Мўйноқ тоза ичимлик суви тармоғи қурилиши билан яқиндан танишганди. Ушбу 101 километрлик сув тармоғи ишга тушгач, бир суткада 7 минг куб метр сув етказиб бериш ва 25 мингдан ортиқ аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имкони яратилиши таъкидланганди.
Бу Мўйноқ тумани аҳолисининг кўп йиллардан буён руёбга чиқмай келаётган армони эди. Президентимизнинг ташрифидан сўнг ушбу армон руёбга чиқди. Ўтган ойлар давомида Бош пудратчи “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Махсус механизациялашган йўл станцияси” корхонаси томонидан 26 миллиард сўмлик иш кўлами бажарилди.
Жорий йилнинг 1 июль куни “Қўнғирот – Мўйноқ магистраль сув тармоғи”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов сўз олиб, Президентимизнинг халқимизга қаратаётган эътиборини алоҳида таъкидлаб ўтди ва қорақалпоғистонликлар, мўйноқликлар номидан Юртбошимизга миннатдорчилик билдирди. Бундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Раматов сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Мўйноқ тумани аҳолисини тоза ичимлик суви етиб келиши билан самимий табриклади ва ўтган ойлар давомида олиб борилган қурилиш ишлари, Қўнғирот – Мўйноқ магистраль сув тармоғининг имкониятлари тўғрисида атрофлича маълумот берди.
Бундан сўнг аҳолининг кўпдан кутган армони ишга ошди. Тоза ичимлик суви тармоғи очилиб, ундан осмон қадар отилиб чиққан тоза сув кўнгилларга ўзгача қувонч, ўзгача шодлик бағишлади. Аҳоли тоза сувдан ичиб, уни пешанасига бошиб, кўзларига қувонч ёшларини олди ва шундай кунларга етгани учун шукуроналик қилишди.
Тадбирда Қўнғирот – Мўйноқ тоза ичимлик суви тармоғининг қурилиш ишларида фаол иштирок этган раҳбар ва ишчи-ходимларга қимматбаҳо совғалар ва Фахрий ёрликлар топширилди.
Сўз олган мўйноқликлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга рахматлар айтиш билан бирга, қурилиш ишларига бош-қош бўлган барча раҳбар-ходимларга миннатдорчилик билдиришди ва тадбир иштирокчилари санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқларга жўр бўлиб рақсга тушишди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи