
Жорий йилнинг 13 июль куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги бир уй ҳожатхонасида оғир газдан заҳарланиш содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб Qalampir.uz хабар берди.
Ушбу хонадонда яшовчи фуқаро Г.Мусабоева Samsung Galaxy J7 уяли телефонини уйидаги ҳожатхонага тушириб юборган.
Шу куни Мусабоева томонидан ёлланган ишчилар А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиев телефонни олиб чиқиш учун бирин-кетин ҳожатхона тубига нарвон ёрдамида тушишган ва оғир газдан заҳарланиб, ҳушдан кетишган.
Шифокор ёлланма ишчиларни қутқариб олиш учун ҳожатхона тубига тушаётиб заҳарланиб, у ҳам ҳушини йўқотган.
Наманган вилояти ФВБ Қутқарув отряди қутқарувчилари келиб тушган хабардан сўнг қисқа муддат ичида воқеа жойига етиб бориб, вафот этганларни ҳожатхона тубидан олиб чиқишган.
Фуқаролар А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиев воқеа жойида, фуқаро Қ.Ирисбоев эса шифохонага олиб кетилаётган вақтда жон берган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли хизматлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар