date
views 7 167

Жиззахда уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди

Жиззахда уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди
Жиззах вилояти, Пахтакор туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан туман ҳудудида уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Кун.uz» хабар берди.

2017 йил 22 июль куни соат 16:30да ўтказилган тадбири давомида, Оқбулоқ МФЙ, Лолазор кўчаси, 23-уйда истиқомат қилувчи, ишламайдиган, 1970 й.т. Б.Й. (фамилия,исми ўзгартирилган) уйида қиморхона ташкил этиб, шу маҳаллада яшовчилар Т.У., Д.У.ва Т.С. биргаликда таваккалчиликка асосланган қимор ўйинини ўйнаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида бир дона карта ва 80.000 сўм пуллар ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди