22:33 / 23.07.2017
9 467

Тошкент вилоятида янги ҳокимлар тайинланди

Тошкент вилоятида янги ҳокимлар тайинланди
Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Янгийўл туманлари ҳамда Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди.

21 июль куни президент ташрифидан кейин ишдан олинган Оҳангарон тумани ва Ангрен шаҳри ҳокимлари ўрнига янгилари тайинланган.

Эндиликда Оҳангарон туманига Рустам Убайдуллаев ўрнида Одилжон Жўраев Алимович раҳбарлик қилади. У шу кунгача Мудофаа вазирлигида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Ангрен шаҳрига эса президент томонидан лавозимдан олинган Иброҳим Раҳмонов ўрнига Ҳакимжон Мамасодиқович Абдулазизов янги ҳоким этиб тайинланди. Абдулазизов шу кунгача Республика ФВВ тизимида ишлаган.

Абдуқаҳҳор Абдусаттарович Тўхтабоев эса Янгийўл туманига янги ҳоким этиб тайинланган. Бу туманга ўтган йил августида Тошкент вилояти ҳокимлигидан кетган Содиқ Абдуллаев раҳбар этиб тайинланган, бироз аввалроқ у бу лавозимдан ҳам кетганди.

Тўхтабоев прокуратура соҳасида фаолият юритган, 2012-2015 йилларда Мирзо Улуғбек тумани прокурори, 2015-2017 йилларда Навоий вилояти прокурори вазифасини бажарувчиси сифатида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг «Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, Янгийўл ва Оҳангарон яна вилоят бўйсунувидаги шаҳарларга айлантирилади. Етти йил аввал улар туман бўйсунувига ўтказилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида янги ҳокимлар тайинланди