«Ҳатто шерлар ҳам ов қачон тугаганини билади»: Ибраҳимович Роналдунинг демарши ҳақида

1 дақиқа ўқиш1.1K
«Ҳатто шерлар ҳам ов қачон тугаганини билади»: Ибраҳимович Роналдунинг демарши ҳақида

Швеция футболи афсонаси Златан Ибраҳимович Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоаси лагерини жанжал билан тарк этганига муносабат билдирди. Доим ўзининг кескин ва очиқ фикрлари билан ажралиб турадиган собиқ ҳужумчи португалиялик юлдузнинг бу қарорини ҳурматсизлик деб атади.

Аввалроқ 41 ёшли Роналду Миллатлар Лигаси доирасидаги Норвегияга қарши баҳсда майдонга туширилмагани ва бутун учрашувни захира ўриндиғида ўтказгани сабаб жамоа қароргоҳини тарк этиб, терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилгани хабар берилган эди.

«Ўзинг яратган меросни нафсинг туфайли бузиб қўйма»

Златан Ибраҳимович Роналдунинг ёшини тан олиши ва ўз вақтида тўхташни билиши кераклигини таъкидлади:

«Ўзинг яратган меросни нафсинг туфайли бузиб қўйиш керак эмас. Португалия миллий жамоаси қароргоҳидан жамоадошларинг билан гаплашмасдан кетиш? Бу ҳурматсизлик. Энди ёш эмаслигингни тушунишинг керак.

Златанга қара. Мен ҳам бир вақтлар ёш эдим. Энг юқори даражада ўйнадим, кейин эса фаолиятимни якунладим. Ҳатто шерлар ҳам ов қачон тугаганини билади», — деди Ибраҳимович.

Роналду атрофидаги можаро авжида

Криштианунинг миллий жамоадаги келажаги ва мураббийлар штаби билан келишмовчилиги халқаро спорт жамоатчилигида ҳамон қизғин муҳокама қилинмоқда. Норвегия билан баҳсдаги эътирозлар ортидан терма жамоадан кетган 41 ёшли форварднинг кейинги қадами қандай бўлиши ҳозирча очиқ қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?