7 043
Ётоқхоналарда яшаётганларга мулкни хусусийлаштириб, Тошкентда доимий рўйхатга кириш имкони берилди
Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2017 йилдаги 413-сон "Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори қабул қилинди, деб ёзади "Norma.uz"
"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонун кучга киргунгача (15.09.2011 йилга қадар) берилган идоравий ҳужжат (ордер) асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой мақомини олган ётоқхоналарда доимий яшаб келаётган ҳамда бўлиш жойида ҳисобда турган шахсларга мазкур турар жойларни хусусийлаштириш ҳуқуқи берилди.
Хусусийлаштириш имконияти 2018 йил 1 июлгача тақдим этилади. Мазкур санага қадар ушбу квартираларни хусусийлаштиришга доир битимларни нотариал тасдиқлашга ҳамда Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат этилди.
Натижада Рўйхатнинг 1-бандига мувофиқ хусусийлаштирилган квартиралар мулкдорлари бундай йўл билан тегишинча Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида бундай турар жой майдонида доимий пропискадан ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди