7 780
Энг ёш вазир ўринбосаримиз кийимини алмаштириб, оддий халқ ичига кириб борди. Хўш, у нималарнинг гувоҳи бўлди…
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган Алишер Саъдуллаев Навоий вилоятида оддий халқ ҳаёти билан танишмоқда.
«Кеча уст-бошимни алмаштириб, оддий халқ билан мулоқот қилишга отландим. Кунимни айнан шу иш билан бошлашга ахд қилгандим», — деб ёзган Саъдуллаев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.
Саъдуллаевнинг сўзларига қараганда туманларнинг бирига қилган ташрифи унинг сафарини туб маънода ўзгартириб юборган: Навоий вилояти Томди туманига борган ёш вазир ўринбосари ёлғиз ёрдамга муҳтож мўйсафидга кўзи тушган. Буни пайқаган маҳаллий аҳоли Саъдуллаевни чалғитишга ҳаракат қилган. Аммо уларнинг бу ҳаракатлари иш бермаган.
«Аслида бу отахонни мактабларни айланиб юрган вақтимда деразадан кўриб қолдим. Буни пайқаган шу ерликлар мени чалғитмоқчи бўлишдими, тезда мени гапга солишди, аммо уларнинг барчасидан ўша ерда қолиб мени кутишларини сўрадим.
Яқинлашиб ҳол-аҳвол сўрадим, отахон бир неча йилдан бери бўксаси синганлиги туфайли аранг ўзи мустақил оёққа тура олади. Буни кўриб чидаб тура олмадим ва туман ҳокими муовинини чақиришларини сўрадим. Ажабланарлиси, улар бу отахон ҳақида билмас эмишлар!!!
Шундай бўлсада, бу отахонга ижтимоий ёрдам кўрсатилиши такидлаб ўтилди! Отахоннинг ҳамма маълумотларини олдим ва ҳоким муовини билан келишиб олдик! Аслида барчамиз шундай жойларга бориб, шу каби мазлумларимизнинг ҳолидан хабар олишимиз шарт!», — деб таассуротлари билан бўлишган Саъдуллаев.
Навоий вилоятининг энг олис туманларидан бири Томди 1927-йилда ташкил этилган. Аҳолиси асосан қозоқ миллатига мансуб(14,500 нафарга яқин). Навоий шаҳридан 300 км узоқликда жойлашган (Овуллари бунданда узоқроқ). Эски ва Янги шаҳар қисмларидан ташкил топган, эски шаҳар сейсмик нуқтада жойлашганлиги ва ер релефи бўш бўлганлиги туфайли, янги шаҳар барпо этилган.
Саъдуллаев берган хабарга кўра Туманда 16 та мактаб ва 2 та боғча мавжуд. Асосий халқ ва уларнинг она тили қозоқ тили ҳисобланади. Саккизта мактабда(баъзи мактабларда бор йўғи 3 нафар ўқувчининг истаклари ҳисобга олинган ҳолда) 10-синф очиляпти.
«Бугун туманнинг 2 қисмидаги мактаб ва боғчаларга ташриф буюрдим, албатта бу мактаб ва боғчаларни ўзим танладим ва туман ҳокими ва бошқаларни ортга қайтариб юбордим! Бу аҳолининг қўрқмасдан ўз фикрларини баён қилишга ёрдам берди!», — деб ёзган Саъдуллаев.
Вазир ўринбосари шунингдек, туманда сув фақатгина 2 соат аҳоли эҳтиёжи учун берилишига қарамай, туманда жуда ҳам кўп яшилга бурканган гулзорларни учратиш мумкинлигига эътибор қаратган.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»