Латвия Бош прокуратураси республикада Гулнора Каримовага тегишли мулк борлиги ҳақидаги хабарга изоҳ бермади.
«Латвия Бош прокуратурасининг халқаро ҳамкорлик бўйича ишлаш ва бошқариш департаменти яққол шахслар ҳақида ахборот бермаслигини маълум қилади. Ҳуқуқий (суд) ёрдам ҳақидаги шартномага оид масалалар тергов сири ҳисобланади», — деб маълум қилди бош прокуратура РИА Новостига. Бу ҳақда Спутник нашри маълум қилди.
2013 йил октябрда Гулнора Каримовага нисбатан 2011-2013 йилларда уюшган жиноий гуруҳга бевосита кўмаклашиб, қатор жиноятларни содир этгани учун жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан Гулнора Каримова айбланаётган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Бош прокуратураси Халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий мамлакатларнинг ваколатли органларига тергов органларининг уюшган жиноий гуруҳнинг юқорида қайд этилган активларини хатлаш тўғрисидаги қарорлари юборилганлигини маълум қилди.
Республика Бош прокуратурасининг маълум қилишича, уюшган жиноий гуруҳнинг Швейцария, Буюк Британия, Франция, Латвия, Россия, Гонконг ва Бирлашган Араб Амирлигида мулклари борлиги аниқланган.
Латвиянинг Рига шаҳридаги нархи 9 миллион евро деб баҳоланган «Вернисаж» кўнгилочар мажмуаси Гулнора Каримовага тегишли экани тахмин қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»