16:22 / 04.08.2017
6 959

Ўзбекистон аҳолиси 32,1 млндан ошди

Ўзбекистон аҳолиси 32,1 млндан ошди
2017 йилнинг 1 январь ҳолатига республика доимий аҳолисининг сони 32 120,5 минг кишини ташкил қилди. Шундан 16 121 минг киши ёки 50,2 фоизини эркаклар ва 15 999,5 минг киши ёки 49,8 фоизини аёллар ташкил этади. Ушбу маълумотлар Давлат статистика қўмитаси томонидан эълон қилинди.

2016 йилнинг январь - декабрида туғилганлар сони 726,2 мингни ташкил қилди (2015 йилда бу кўрсаткич республика тарихида энг кўп 734,1 мингга тенг бўлганди).

Ҳисобот даврида ўлганлар сони 154,8 минг, бир ёшга тўлмаган 7,8 мингта болалар ўлими кузатилди.

Умр кўриш давомийлиги ўртача 73,8 ёшни, эркакларда – 71,4, аёлларда – 76,2 ёшни ташкил этди. Республика бўйича аҳолининг ўртача ёши 28,5 ёшни ташкил этмоқда, 1991 йилда бу кўрсаткич 23,3 ёшни ташкил этган, яъни аҳолининг ўртача ёши 5,2 ёшга кексайган.

ФҲДЁ органларида 275 мингта никоҳ ва 29,3 мингта ажралиш рўйхатга олинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон аҳолиси 32,1 млндан ошди