Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа Швейцария прокуратурасидан тергов жараёнини тўхтатишни сўради, деб хабар қилмоқда Asr.uz нашри.
Адвокатнинг сўзларига қараганда, у Гулнора Каримова ҳозир қаерда эканлигини билмайди ва у билан алоқага чиқишнинг имкони бўлмаган.
Бундай шароитда, адвокат Каримованинг ҳуқуқларини «қонуний суд талабига жавоб берадиган даражада» ҳимоя қила олмаслиги туфайли, у Швейцария прокуратурасидан тергов ишларини тўхтатиб туришни сўрамоқда.
Ундан ташқари, Манжа айтишига қараганда, 2016 йилнинг декабрь ойида у Гулнора Каримова билан учрашган вақтда, Каримова Ўзбекистондаги суд жараёни ҳақида адвокатга ҳеч нарса хабар қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг энг катта маблағлари айнан Швейцарияда сақланмоқда. Ўзбекистон бош прокуратураси хабарига кўра, у ерда 777,8 млн доллар пул маблағлари, ҳамда қиймати 18,5 млн франк (19,4 млн $) бўлган вилласи бор. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи