
2017 йилнинг 20 июнь куни тахминан соат 14:00ларда, Низамов Нуриддин Камалович, фуқаро Умиров Хожиакбар Хамидуллаевичнинг ишончига кириб, унга 100 Россия рубли эвазига ўзининг “Нексия” русумли автомашинасида аэропортдан Чилонзор туманида жойлашган “Бунёдкор” метро бекатига олиб бориб қўйишни ваъда қилиб, бироқ айтилган манзилга келганларидан сўнг, Умаровга ҳар бир босиб ўтилган километр учун 100 Россия рублидан тўланишини тушунтириб, алдов йўли билан ундан 3.300 Россия рублини қўлга киритган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида маълум қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар