Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида йўл патруль хизмати мотоциклдаги гуруҳи тузилди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати берган хабарга кўра, ушбу гуруҳга йўллар ва кўчаларнинг ҳаракатланиш қийин бўлган қатнов қисмларида, одамлар гавжум жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган.
«Яъни ЙПХ ходими мотоциклда енгил автомобилга қараганда тирбандликлар ҳосил бўлган, йўл-транспорт ҳодисалари ёки серқатнов чорраҳада светофор ишламаётган жойларга тезроқ етиб боради. Мотоциклнинг автомобилга кўра манёвр қилиши осонроқ, габаритлари ҳам ихчамроқ. Шунинг учун ҳар бир сония ғанимат бўлганда ЙПХ ходими мотоциклда керакли жойга тезроқ етиб кела олади», дейилган хабарда.
Мотоциклдаги ЙПХ инспектори мотоциклни аъло даражада бошқара олиши лозим. Шунинг учун ушбу гуруҳда мотоцикл хайдаш малакасига, яъни «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ходимлар жамланган ва уларни бошқариш малакасини ошириш бўйича машғулотлар махсус автодромларда ўтказилган.
Машғулотлар тугагач, 2017 йил 16 август кунидан ЙПХ ходимлари мотоциклларда шаҳар кўчалари бўйлаб патруллик қилишни бошлашди. Агар тажриба ўзини оқласа, мотоциклдаги ЙПХ ходимлари доимий тарзда пойтахт йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлайди.
Аввалроқ Тошкент шаҳри кўчаларида йўл патрул хизмати ходимлари Honda русумидаги мотоциклларда ҳаракатланаётгани тасвирланган видео пайдо бўлганди.
Шунингдек, Самарқанд ва Хоразм шаҳарларида ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари топширилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди