Бугун, 31 август куни Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи олдида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали очилди. Бу тўғрисида Darakchi.uz ёзди.
Мазкур маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова иштирок этди.
Татьяна Каримованинг Ислом Каримовнинг васияти ҳақидаги сўзлари қалбларни ларзага келтирди.
«Ўз нутқимни Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан ўзбек халқига атаб ёзган, бироқ ўқишга улгурмаган табригидаги қуйидаги сўзлар билан якунламоқчиман. Бу унинг нафақат табриги, балки унинг васияти ҳамдир»,—деди Татьяна Каримова.
«Бу ишларимизни Яратганнинг ўзи қўлласин, ўзи мададкор бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин. Мустақиллигимиз абадий бўлсин. Раҳмат»,—дея ўқиб эшиттирди Татьяна Каримова.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади