
Аввалроқ, бугун, 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Оқсарой қароргоҳи хиёбонида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг сиймоси акс эттирилган ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Биринчи Президент Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамда Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева ҳам иштирок этди.
Ҳайкалтарош Илҳом Жабборов томонидан ишланган ҳайкал очилгач, Лола Каримова-Тилляева опаси Гулнора Каримованинг қизи – Имон Каримова билан биргаликда ёдгорлик пойига гул қўйиб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.
Ҳайкалнинг очилиш маросимида Татьяна Каримова сўзга чиқиб, нутқ сўзлади. Сўзи якунида у Президент Шавкат Мирзиёевга алоҳида миннатдорлик изҳор этди.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар