
Биз учун азиз ва қадрдон бўлган муҳтарам ўқувчиларимиз, барчангизни ҳайит айёми билан табриклаймиз!
Бугун Ийд Қурбон байрами. Zamin.uz таҳририяти жамоаси Сизларни ва Сиз қатори оила аъзоларингизни улуғ айём – Қурбон ҳайити билан чин қалбдан, самимий муборакбод этади. Ушбу саодатли кунларда Аллоҳдан мўмин-мусулмонларнинг дуо-илтижолари, савоб амалларини қабул айлаши ҳамда Ватанимизни янада обод, халқимиз фаровонлигини зиёда қилишини сўраймиз.
Сизларнинг хонадонингизда тинчлик-хотиржамлик, қут-барака ва яхшилик бўлишини тилаймиз. Мана шундай азиз ва мўътабар кунда ҳар доим бирга бўлиш насиб этсин.
Мустақил ва тинчлик ҳукмрон Ўзбекистонимизга бу айёмлар ярашади. Болалар қувончи-ю, кексаларнинг дуода бўлиши бу кунга ўзгача файз киритади.
Zamin.uz таҳририяти ходимлари ҳар доим яхши кунларда бирга бўлишни ва хонадонларимиздаги тинчлик-хотиржамлик бардавом бўлишининг тилакдоши. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар