22:02 / 06.09.2017
8 843

Дунё аҳлини лол қилган II халқаро мева-сабзавот ярмаркасидан фоторепортаж

Дунё аҳлини лол қилган II халқаро мева-сабзавот ярмаркасидан фоторепортаж
Бугун пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси бошланди. Халқаро ярмарка «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК, “Ўзбекозиқовқатзахира” Уюшмаси, «Ўзэкспомарказ» АЖ, «Ўзагроэкспорт» АЖ ва «Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Дирекцияси» МЧЖ томонидан ташкил этилган.

Ярмарка маҳаллий компаниялар учун ўз маҳсулотларини тақдим этиш, экспорт географиясини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бозорларини ва янги хорижий ҳамкорларни топиш имконини беради. Чет эллик иштирокчиларга эса, ўз давлатлари бозорлари учун мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш борасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатишга замин яратади.

II Халқаро мева-сабзавот ярмаркасидан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистонда экологик тоза, хусусиятлари истеъмолбоп ва мазаси бўйича тенги йўқ сабзавот, мева, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришнинг ғоят катта имкониятлари, шунингдек, уларнинг саноат асосида қайта ишланган тайёр сифатли маҳсулотлари тўғрисида хориждаги қайта ишловчи ва савдо компанияларни кенг хабардор қилишдан иборатдир.

Бугун II Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг биринчи куни. Биз ярмарка таассуротларимиз билан ўртоқлашамиз.












Бу суратлар ва II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси она Ватанимизнинг ростан ҳам жаннатмакон диёр эканлигини яна бир бор исботлайди десак, адашмаймиз.

II Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида ҳар бир вилоят ўз маҳсулот ва мева-савзаботлари билан қатнашмоқдаки, бу ердаги муҳит дилингизни фахрга, кўзингизни шукроналикка тўлдиради.

Эслатиб ўтамиз, II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси 8 сентябрга қадар давом этади.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дунё аҳлини лол қилган II халқаро мева-сабзавот ярмаркасидан фоторепортаж