
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қирғизистонлик бахши Идрис Айитбаевга Malibu русумидаги автомобиль совға қилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокими “Дўстлик” чегара пости очилишида маълум қилди.
Бахши Андижон вилоятига келганида янги Malibu’ни бошқаришни хоҳлагани ҳақида куйлаган эди. Бахшининг Ўзбекистон–Қирғизистон алоқаларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси совғанинг берилишига асос эканлиги айтиб ўтилган.
Идрис Айитбаев қирғиз, рус, инглиз, ўзбек ва турк тилларида куйлаши билан машҳурдир.
Манба: qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар