22:05 / 11.09.2017
7 516

Қирғизистонда “донбасслик” снайпер аёл қўлга олинди

Қирғизистонда “донбасслик” снайпер аёл қўлга олинди
Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкекда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан снайпер аёл қўлга олинди.

Аёлнинг айтишича, у Донбассда кечаётган фуқаролик урушларида снайпер бўлиб хизмат қилган. Маълум бўлишича, у Олий суд биносига ўқ-дорилар киритишга ҳаракат қилган.

Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 40 ёшли снайпер аёл суд биноси олдида қўлга олинган. Шунингдек, унинг ёнида 7,62 миллиметрлик патрон борлиги ҳам аниқланган.

“Ҳибсга олинган шахс тергов давомида Донбассда снайпер бўлиб ишлаганини, бироқ патронларни Бишкек яқинидаги чуқурликдан топиб олганини таъкидлади. Ҳозирда бу бўйича текширув иши олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳозирда аёл нима учун айнан суд биносига киришга ҳаракат қилгани аниқланмоқда”, дейди Бишкекнинг ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Ҳозирда мазкур масала бўйича “қурол-аслаҳа, ўқ-дорилар, портловчи моддаларни ноқонуний олиш, топшириш, сотиш, сақлаш, ташиш ёки олиб ўтиш” моддаси асосида жиноий иш қўзғатилган.

Маълумотларга кўра, аёл 1977 йилда туғилган бўлиб, Россия фуқароси ҳисобланади. Айни дамда аёл ҳисбга олинган, вақтинчалик сақлаш камерасида ушлаб турилибди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноий юзасидан текшириш-суриштириш ишлари олиб борилмоқда.

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қирғизистонда “донбасслик” снайпер аёл қўлга олинди