Баҳриддин Чустий мегапалов тадбири ўз мевасини бера бошлаганини хабар қилди

Баҳриддин Чустий мегапалов тадбири ўз мевасини бера бошлаганини хабар қилди
8 сентябр куни Тошкент шаҳрида ўтказилган 8 тоннали ош дамлаш тадбирининг донғи кўплаб мамлакатларга таралди, ўнлаб сайёҳлар ўзбекча ошнинг мазаси ва таассуротларини ўз юртларига олиб кетишди.

Дошқозоннинг остидаги чўғи ҳам, мегапалов атрофидаги гап-сўзлар ҳам ҳали совуб улгурмади. Бугун мазкур паловни тайёрлаганларнинг бири таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий Facebook саҳифасида Кореядаги ресторанларнинг бирида ўзбек паловига талаб бир неча баробар ошгани хабари етиб келганини ёзди:

“Бугун Кореядаги Лаззат ресторани раҳбари телефон қилиб, Гиннес ошидан кейин савдоимиз бир неча баробарга ошди, одамлар ўша Гиннесга кирган ошни ейиш учун “оқиб” келмоқда дедилар....

Манба: Sof.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар