
Чинозлик Аҳмадбойнинг кирдикорлари фош этилгани барчага маълум. Ўтган йили анча шов-шувга сабаб бўлган ва ҳозирда суди бўлаётган Аҳмад Турсунбоевнинг издошлари Олмалиқ шаҳрида ҳам топилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Олмалиқ Шаҳар ИИБ ТИ ва АТБ хабар берди.
Фуқаро М.Қ. эндигина 24 ёшга кирганига қарамай, кўпчиликни чув туширишга улгурди. Фуқаро Н.Б.нинг ишончига кирган фирибгар 4 000 АҚШ долларини 7900 АҚШ долларига айлантириб беришни ваъда қилиб, алдаб кетди. Яна бир фуқаро З.А. пластик карточкасидаги 9 000 000 сўм маблағини нақдлаштирилишига ва 1200 АҚШ долларини 2500 АҚШ долларига айланишига ишониб, фирибгарнинг тузоғига тушди.
Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар бўйича Жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар