
28 сентябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган тўйда таниқли ўзбекистонлик хонандалар билан бир қаторда Россия эстрада юлдузи Филипп Киркоров ва шоумен Иван Ургантлар иштирок этди. Бу ҳақда Дарё хабар бермоқда.
Дабдали тўйнинг суратлари Instagram’да эълон қилинди. Маълумотларга кўра, ушбу тўй соҳиблари миллиардер Алишер Усмоновнинг қариндошлари бўлиб, куёвнинг исми Сарвар, келиннинг исми эса Азиза.
Тўйда Иван Ургант ва Нилуфар Сотиболдиева бошловчилик қилган. Филипп Киркоров, Рашид Холиқов ва «Санъат» гуруҳининг хонандалари эса меҳмонларни ўз қўшиқлари билан хушнуд этган.






«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар