date
views 11 879

Анталияда фоҳишалик билан шуғулланган ўзбекистонлик аёллар қўлга олинди

Анталияда фоҳишалик билан шуғулланган ўзбекистонлик аёллар қўлга олинди
Анталия шаҳри хавфсизлик бошқармаси 12 нафар хориж фуқаросини депортация қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Улар Анталиянинг икки тумани ҳудудида фоҳишалик билан шуғуллангани аниқланган. Бу ҳақда “Qalampir.uz” нашри хабар бермоқда.

Икки ой давомида олиб борилган кузатувлардан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари махсус операция ўтказган. Натижада полиция шаҳардаги меҳмонхона ва бир қанча хусусий уйларда Ўзбекистон, Россия, Молдова фуқаролари бўлган 3 нафар ҳамда қирғизистонлик 9 нафар қизни қўлга олган.

Аввалроқ Анталияда фоҳишалик билан курашиш ҳафталиги доирасида йирик рейдда 100 киши ушлангани хабар қилинган эди.

Унда 84 нафар қиз-жувонлар қўлга олинган бўлиб, улардан:
  • 22 нафар — Қирғизистон;
  • 20 киши — Туркия;
  • 14 нафар — Ўзбекистон;
  • 9 нафар — Грузия;
  • 5 нафар — Россия;
  • 4 киши — Украина;
  • 3 нафар — Доминикан;
  • 2 нафар — Молдова;
  • 2 нафар — Эрон;
бир нафардан Қозоғистон, Нигерия ва БАА фуқароси бўлгани айтилган эди.

Тиббий текширув ўтказилганидан сўнг 3 нафар аёлда ОИТС касаллиги аниқлангани хабар қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Анталияда фоҳишалик билан шуғулланган ўзбекистонлик аёллар қўлга олинди