Узоқ муддатли саргузаштларни хуш кўрувчи америкалик сайёҳатчи Чак Пенингтон Ўзбекистонга уюштирган сафари ва ундан сўнг мамлакат тўғрисида пайдо бўлган ажойиб хотирасини чоп этди. Бу ҳақда Кун.уз Аэропортдан тушиб келишим билан, ўзбек халқи қандайдир махсус меҳмонни кутиб олгандай алоҳида нозиклик билан муомала қилиши - мендаги барча шубҳани йўқ қилиб юборди. Ўзбекистон ҳақида четда кўпинча бу жой сайёҳлар учун хавфсиз жой эмас, қабилидаги ақидани эшитгандим. Лекин, мен бу жойда ўзимни жуда-жуда хавфсиз ҳис қилдим”, дейди сайёҳ.
Пенингтонни Ўзбекистондаги тарихий-маданий бинолар, ҳатто йўлакда қўл билан бостирилган тошлар ҳам ҳайратга солганини ёзади.
![]()
“Айрим кўчаларда аҳоли гавжум марказлар қаерда эканига ишора қилувчи йўлаклар мавжуд. Умуман олиб қараганда, Ислом маданий обидалари билан замонавий услуб уйғунлашиб кетган. Чилустун биноси ҳақида эшитгандим, шу заҳоти у ерни ҳам зиёрат қилишга отландим. Устун аслида қирқта эмас, балки сувдаги акси билан ҳисобланса шунча чиқади”, деб фикр билдирган у.
![]()
Ўзбекистоннинг чўл-дашт ҳудудларига ташриф буюрган сайёҳ туя мингани ҳақида мароқ билан сўз юритади.
“Очиқ осмон остидаги ўтовда дам олиш, бунинг устига гулхан атрофида исиниб ўтириш - айнан мен орзу қилган юмушдан бири. Қайга борсам ҳам маҳаллий аҳоли менга қизиқиш билан қарайди, ёрдам беришга, тиллашиб, бироздан сўнг суратга тушишни истайди. Айниқса, унинг хонадонида текинга меҳмон бўлишингизни илтимос қилади.
![]()
Албатта, барча турдаги сайёҳлар Ўзбекистонни бирдек севиб қолади, дея олмайман. Аммо бу юрт тажрибали, кўпни кўрган киши учун қизиқарли маскан, энг камида ҳаётни бошқа нигоҳда кўришни истасангиз Ўзбекистонга келинг”, деб фикрини якунлаган у. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

"Ўзбекистон биз учун Макка ва Мадинадан кейинги ўринда туради"

Ўзбекистонга келган сайёҳлар ўртасида тадқиқот ўтказилди. Натижа қандай?

“Матбуотга эмас, юрагимга ишониб Ўзбекистонга боришга қарор қилганимдан хурсандман” (фото)

Азиз Абдуҳакимов: Ўзбекистонга аслида 2,5 миллион эмас, 200 минг сайёҳ келган

Рамзан Қодиров Ўзбекистонга ташрифи таассуротлари билан бўлишди

9 ойда Ўзбекистонга 1,8 миллион сайёҳ келди