Термиз археология музейининг нумизматика бўлими мудири Ҳожимурод Даутовнинг фикрича, Ўрта Осиё тарихи билан боғлиқ кўҳна буюмлар дунё коллекционерларнинг диққат-марказида бўлиши табиий ҳол экан.
“...Бундай қизиқишни йил бошидан бугунга қадар Термиз археология музейига ташриф буюрган 500 га яқин хорижий сайёҳларнинг бу ердаги экспонатларга бўлган катта эътиборидан ҳам билиш мумкин.
Шундай экан, ушбу тарихий ашёларни божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтига уринишлар ҳамон учраб турибди”, дейди қадимий тангалар бўйича мутахассис.
Ҳожимурод Даутовнинг таъкидлашича, ўз фаолиятини 2002 йилда бошлаган Термиз археология музейида бугунги кунда 26 минг 685 дона нумизматика туркумидаги экспонатлар мавжуд бўлиб, уларнинг 3 мингдан ортиғи Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан тақдим этилган.
“...Божхона чегараларида аниқланаётган қонунбузарликларни таҳлил қилар экансиз нумизматика ишқибозлари тарихий ашёларни назоратдан яшириш мақсадида антиқа усулларни ўйлаб топганига гувоҳ бўласиз. Масалан, қадимий тангаларни тугма шаклига келтириб, уларни кийимларга қадаб чиқиши ёки кийим матоларининг улаб тикилган жойларига яшириши, оёқ кийимларининг пошна бўшлиқларига жойлаш, ҳатто степлер мосламаси ичига тахлаш каби ҳолатлар учраган”, дейди Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходими Абдувоҳид Хўжамқулов.
Божхона вакилининг фикрича, ўз вазифасини бадараётган ходимларимизнинг зийраклиги, йўловчиларнинг қўл ва юк багажлари махсус назорат ренген аппаратларидан ўтказилиши туфайли тарихий аҳамиятга эга бўлган бойликларимиз мамлакатимиз ҳудудидан четга олиб чиқиб кетилишига йўл қўймаган.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди