Қозоғистоннинг Костанай шаҳридаги махсус амалиёт вақтида 16 нафар ўзбекистонлик қулликдан озод этилди, деб хабар бермоқда Darakchi.uz нашри. Уларнинг орасида ёш болали аёл ҳам бор.
Одамлар Костанайдаги тегирмон комплексларидан бирида бўлишган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, ёнларида ҳужжатлари бўлмаган. Иш берувчи паспортларни махсус сейфда сақлаган. Бу ҳақда «Қозоғистон жинсий ва репродуктив саломатлик бўйича ассоциацияси»нинг Костанай филиали ходими Александр Косюк айтиб ўтган.
Полиция ҳаммаси бўлиб 18 нафар хорижлик ишчини топган. Бироқ, икки киши иш берувчига қарши даъво аризаси билан чиқишдан бош тортди. Дастлабки тергов бошланган.
Александр Косюк шунингдек, барча ишчилар, жумладан, аёл ва ёш бола ҳам жамоатчилик ташкилоти томонидан ижарага олинган хонадонга жойлаштирилганини айтди.
Костанай вилояти Ички ишлар департаменти вазиятни изоҳламаган. Бироқ, аввалроқ, департаментда жорий йилда меҳнат мигрантлари сонининг ўсиши қайд этилганини хабар қилишган. Мутахассислар буни, хусусан, минтақадаги қурилиш ишларининг фаоллашиши билан боғламоқдалар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди