
Буюк Британиядаги Уорик университети олимлари яллиғланиш ва ҳужайралар ичидаги жараёнлар ўртасида аввал маълум бўлмаган боғлиқликни топишди. Бу ошқозон-ичак йўлидаги кўплаб касалликлар профилактикаси ҳамда уларни даволашда, шу жумладан, саратоннинг олдини олишда ёрдам беради. Тадқиқот Nature журналида эълон қилинди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Олимлар аутофагия ҳужайра ичидаги механизми – ўзининг зарарли ёки зарарланган элементларини ҳужайра томонидан ютиб юборилиши – нотўғри ишлайдиган бўлса, яллиғланишни келтириб чиқаришини исботлашди. Бу янгилик йўғон ичак саратони ёки Крон касаллиги профилактикасида ёрдам бериши мумкин.
Бироқ, қатор маҳсулотлар аутофагия жараёни ишига ижобий таъсир ҳам кўрсатади, ҳамда яллиғланиш жараёни ва ошқозон-ичак йўли касалликларининг олдини олишда қўл келади. Улар орасида анор, узумнинг қизил навлари, нок, қўзиқорин, ясмиқ, соя ва кўклигида териб олинган нўхат бор, деб ёзмоқда Eurekalert портали. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар