ЎзМУда таэквондо ва спорт фаолияти факультети очилади

1 дақиқа ўқиш7.5K
ЎзМУда таэквондо ва спорт фаолияти факультети очилади
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади. Президент 16 ноябрда бу ҳақдаги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА'га таяниб Uz24 хабар берди.

Қуйидагилар факультетнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
  • таэквондо WTF спорт турини ўқитиш ва амалий тайёрлаш услубларини ҳамда унинг тарихи, фалсафаси, классификациясини ўзлаштирган, таълим жараёнида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалана оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш;
  • халқаро илғор тажрибадан фойдаланиб, юқори даражага эга бўлган хорижий ва мамлакатимизнинг малакали амалиётчи мутахассислари ва тренерларини таълим жараёнига жалб этган ҳолда кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
  • юқори малакали тренер ва ўқитувчиларни тайёрлаш, иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, халқаро спорт мусобақаларида муносиб қатнашадиган профессионал спортчилар тайёрлаш учун уларнинг кўникма ва билимларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ўқитиш дастурлари ва методларини ишлаб чиқиш;
  • таълим олувчиларда индивидуал қобилиятлари ва истеъдодларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний тарбия ва спортга оид кўникмаларни шакллантириш;
  • юқори интеллектуал салоҳиятга вааа спорт соҳасида пухта билимларга эга мутахассисларни тайёрлаш;
  • республика ва халқаро спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришадиган ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари таркибида иштирок этадиган иқтидорли спортчиларни тайёрлаш;
  • ўқитиш ва тайёрлашнинг барча даражаларида инновацион методикаларни жорий этиш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид долзарб мавзулар бўйича чуқур илмий тадқиқотлар ўтказиш;
  • мавжуд ўқув-методик, моддий-техник базани ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, таълим жараёнига спортчилар тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги даражасини таъминлайдиган ўқитишнинг замонавий техник воситаларини, педагогик технологияларни жорий этиш.

Миллий университетда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб таэквондо WTF ҳамда спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш таълим йўналишлари бўйича қабул квоталари шакллантирилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?