21:50 / 20.11.2017
16 786

Президент Фармони: 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва нафақалар ошади

Президент Фармони: 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва нафақалар ошади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 20 ноябрь куни “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.

“Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида” 20 ноябрдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 15% га оширилди.

Унга кўра, энг кам иш ҳақи иш ҳақи — ойига 172 240 сўм (149 775 сўм);

ёшга доир пенсиялар - ойига 336 880 сўм ( 292 940 сўм);

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 336 880 сўм (292 940) сўм қилиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармон 2016 йилнинг 1 октябрь куни 15% оширилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Фармони: 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва нафақалар ошади