17:22 / 23.11.2017
10 660

3 опа-сингил ўлими ҳақида янги маълумотлар маълум бўлди

3 опа-сингил ўлими ҳақида янги маълумотлар маълум бўлди
Аввал хабар қилганимиздек, бир оиланинг 3 нафар қизлари 8 ноябрь куни Тошкентда оламдан ўтган эди. Уларнинг энг кичиги шифохонага олиб кетилаётганда тез ёрдам машинасида оламдан ўтган. Қолган икки нафари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий- тадқиқот институтига етказилган.

Суд-тиббий экспертизаси натижаларига кўра, қизлар дори воситаларини нотўғри қабул қилганликлари учун оламдан ўтишган. Бу ҳақда UzNews.uz мухбирига экспертиза ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий- тадқиқот институтидаги тегишли манбаа хабар берди.

Маълум бўлишича, қизларга "Вермокс" номли паразитларга қарши дори буюрилган. Аммо, дорихона ходими шифокор ёзувига тушунмай, юракка алоқадор хасталикларда қабул қилинувчи "Верапамил" дори воситасини берган.

Дори воситасини қабул қилиш натижасида, қизларда кардиоген шок ҳолати юзага келган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси Жиноят кодексининг 4-қисми "а" банди билан жиноий иш қўзғатган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 3 опа-сингил ўлими ҳақида янги маълумотлар маълум бўлди