Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан “Тозалаш-Антитеррор” тадбирлари ўтказилмоқда.
Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган “Чўлпон” ЙПХ масканида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, фуқаро 1963 йилда туғилган Мирсидиқов Муҳаммад Қобиловичнинг бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинаси текшириш учун тўхтатилди.
Унинг автомашинаси холислар ёрдамида кўздан кечирилганда, ушбу автомашинанинг олд тараф давлат рақам белгиси устига ўзбошимчалик билан қоплама (плёнка) ёпиштирилиб, унинг туси ўзгартирилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Муҳаммад Мирсидиқовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 125-моддаси 4-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштириб, автоулов вақтинчалик жарима майдонига қўйилган.
Бундан ташқари, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, “Нексия” русумли автомашина текшириш учун тўхтатилди.
Мазкур автомашина хайдовчиси ва йўловчилари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази базаси орқали текширилган вақтда, йўловчи, 1985 йилда туғилган Турғун Рамазонович Бердиевга нисбатан 2017 йилнинг 7 август куни Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тaрож қилиш) жиноятини содир этганлиги учун қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.
Шундан сўнг, Турғун Бердиевга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Чилонзор тумани ИИБга топширилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди