6 931
Президент: “Энди адвокатлар жиноят бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади”
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев жорий йилнинг 30 ноябрь куни “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Унда жиноят процесси иштирокчилари ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллашга йўл қўйилмаслиги таъминланиши ўз ифодасини топган эди.
Қолаверса, фармонда тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналар, маъмурий қамоқни ўташ жойларини видеокузатув воситалари билан жиҳозлашни таъминланиши айтилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида ҳам ана шу масалага эътиборини қаратди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар берди.
Президент суд-тергов жараёнида далилларни сохталаштирганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик жорий қилинишини таъкидлади.
Эндиликда адвокатлар жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу далиллар тергов ва суд идоралари томонидан мажбурий текширилиши ва баҳоланиши керак.
“Қийноққа солиш каби ноқонуний усулларни қўллашни қатъиян чеклаш мақсадида тергов ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналари видеокузатув воситалари билан жиҳозланади”, деди Президент. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди