Тошкентда 7 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида давлат мукофотларини тантанали топширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Президент йиғилиш давомида Ўзбекистонда эркин конвертация жорий этилиши ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.
«Конвертация - орзу ҳавас эди. Иқтисодни тушунганлар бунинг муҳимлигини билади.
Атрофимдагилар, иқтисодчилар ҳам шошилмасликни сўради. Қанча кутиш керак дедим. 3 йил дейишди. Одамлар 25 йил кутди, яна кутиши керакмиди?
Бу қийин. Лекин ақл билан, вазминлик билан ҳисоб-қилсак, Ўзбекистоннинг имконияти кўп давлатларда йўқлигини кўрамиз.
Бошқа давлатлар билан Ўзбекистоннинг бойлигини таққослаб бўлмайди. Газимиз бор, тилламиз бор, уранимиз бор, пахтамиз бор, мева-сабзавотимиз бор. Меҳнаткаш халқимиз бор.
Биз конвертация қилмай, яна 50 йил кутишимиз керакмиди? Кутишга ҳеч қандай ҳаққимиз йўқ эди. Эркин конвертацияга ўтдик, мана ҳаммаси яхши бўлди», деган президент.
[media=https://youtu.be/bQGf0ZQuA80]
Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони имзоланди ва 5 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси бўйлаб эркин конвертация амалиёти жорий этилиб, банкларда валюта сотилиши йўлга қўйилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади