Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг йиғилишида иштирок этиб, янги йилга ном бериши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Эртага, 22 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев тонг саҳардан, яъни 07:30 да барча давлат ташкилотлари раҳбарлари учун видеоселектор ўтказмоқда. Ушбу йиғилишда тугаб бораётган йил якунлари ва келгуси йилда амалга оширилиши керак бўлган лойиҳалар муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 19 декабрь куни мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни таҳлил қилиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказган эди. Навбатдаги йиғилиш эса барча соҳаларни ўз ичига қамраб олади.
Дарвоқе, ушбу йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилга ном бериши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тахминий фикрларга кўра, 2018 йил ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ном берилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди