Магнитский қонуни бўйича санкциялар киритилган шахслар рўйхатидан Ўзбекистоннинг собиқ президентининг қизи Гулнора Каримова ҳам ўрин олган, деб баёнот берди АҚШ Молия вазирлиги.
Рўйхатга Гамбиянинг президенти Яйя Жамме, исроиллик ишбилармон Дан Гертлер, қурол-яроғ сотувчи Слободан Тесич, Мьянмадаги Янгона шаҳри мэри Маунг Маунг Со, жанубий суданлик сиёсатчи ва ишбилармон Бенжамин Бол Мел, покистонлик жарроҳ-трансплантолог Мухтор Хомид Шоҳ, Ўзбекистонни собиқ президентининг қизи Гулнора Каримова, доминиканлик ишбилармон Ангел Рондон Рихо, хитойлик давлат хавфсизлиги соҳасида иш юритувчи амалдор Гао Янь, Россия Бош прокурорининг ўғли Артем Чайка, "Беркут"нинг собиқ командири Сергей Кисюк, гватемалалик ишбилармон Хулио Антонио Рамирес ва гамбиялик амалдор Янкуба Бадже киритилган.
2013 йилнинг октябрида Каримовага қарши уюшган жиноий гуруҳ таркибида 2001-2013 йилларда амалга оширилган товламачилик ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш ишлари бўйича жиноий иш қўзғатилган эди. 2015 йилнинг августида Гулнора Каримова суд томонидан беш йилга озодликдан маҳрум этилган.
Манба: Dia.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...