
Ривоят қилишларича, ўзини «аслзодаман, пайғамбар сулоласиданман» деб даъво қилгувчи киши бўлар экан. У намоз, рўзага бепарво, беадаб киши экан. Унга қўшни бўлиб бир олим ҳам яшар экан. Олим қоп-қора, лаблари дўрдайган ҳабаший эди. Олимнинг уйи доим талабалар билан гавжум. Кўчага чиққанда ҳам, уйга қайтганда ҳам унинг атрофида толиби илмлар. Ҳамиша толиби илмлар қуршовида иззат-икромда юрадиган бу олимга қўшнининг ҳасади келибди. Пайт пойлаб унинг йўлини тўсибди.
– Эй қора хотиннинг ўғли, қора! Ота-бобонг ким эди-ю, сен кимсан?! Ўзингдан кетиб қолма! Мен аслзодаман, одамлар мени ҳурмат қилиши керак, сендек қоравойни эмас, – деб ҳақоратлабди.
Олим ғазабнок талабаларни тинчлантириб, босиқлик билан унга шундай жавоб қайтарибди:
– Тўғри айтасан. Мен қора хотиннинг ўғли қораман. Ота-боболарим тутган йўл нотўғри йўл. Шуни англаб етиб, ота-боболарим йўлини ташладим. Улар кетидан юрмадим. Сенинг ота-боболаринг йўлини тўғри деб топдим. Улар ортидан эргашдим. Меросидан насиба олдим. Кўрганингдек, шу даражага етишдим. Аммо сен боболаринг йўлини ташлаб, менинг боболарим йўлидан юрдинг ва шу аҳволга тушдинг.
Манба: azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар