15:03 / 31.12.2017
6 152

Лола Каримова ўзбекистонликларни Янги йил билан табриклади

Лола Каримова ўзбекистонликларни Янги йил билан табриклади
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали Янги йил билан табриклади.

“Мен ушбу йилни юрагимда муҳаббат ва барча кунлар учун шукроналик ҳисси ила якунлаяпман. Кириб келаётган 2018 йилда сиз ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, тинчлик, меҳр-муҳаббат ҳамда ишларингизда равнақлар тилаб қоламан.

Истардимки, ҳар бир хонадонда қут-барака ва ҳар бир инсон қалбида тинчлик, хотиржамлик, ҳукм сурсин. Одамлар ҳаётга тинч ва ишонч назари билан қарасинлар. Уй, ишхона ва кўчаларда бир-биримизга кўпроқ ҳайрихоҳ бўлайлик.

Ривожланиш, ишлаш, яратиш ғояларига тўла бўлган инсонлар, ушбу орзу ва режаларини амалга ошириш учун имкониятларга эга бўлсинлар. Ер юзидаги барча болажонлар тўқ, соғлом ва бахтли бўлиб юрсинлар. Бугунги кундай қуёшли кунлар кўп бўлаверсин ҳамда барча инсонлар яхшилик ва эзгуликка ишонсинлар”, деб ёзади Лола Каримова.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лола Каримова ўзбекистонликларни Янги йил билан табриклади