Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан умумий қиймати 1,5 миллирад сўмдан зиёдроқ баҳоланган олтин қуймаларининг қўшни давлатга олиб чиқиб кетилишининг олди олинган.
Миллий хавфсизлик хизматиниг тезкор ходимлари Давлат божхона қўмитаси вакиллари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятининг Водил қишлоғида яшовчи Акбаржон Тўраевни Ёшларобод қишлоғида яшайдиган Нодиржон Каримовга қўлда қуйилган олти дона олтин ёмбисини бераётган вақтда қўлга олишган. МХХ вакилининг таъкидлашича, “Акбаржон Тўраев бу олтинларни Чимён қишлоғида яшовчи Бобурмирзо Абдусаломовдан олган ва автомобил салонига бекитиб, чегара олди ҳудудга олиб келган. Ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, бу олтинларнинг асллик кўрсаткичи 999,6 га тенг бўлиб, оғирлиги 4,7 кг ни ташкил қилган. Дастлабки маълумотларга кўра унинг нархи 1,5 миллиард сўмдан ортиқроқ баҳоланган”.
Дастлабки суриштирув жараёнларида аниқ бўлишича, қўлга олинганлар бу қимматбаҳо юкни Қирғизистонлик Шукуржон Халмиддинов деган шахсга етказиши керак бўлган.
Ҳозирги вақтда Фарғона вилоят МХХ бошқармаси томонидан Акбаржон Тўраев, Бобурмирзо Абдусаломов ва Нодир Каримовларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосланиб жиноий иш очилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда