
Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган фожиа сабабларини ўрганиш учун Ўзбекистон президенти топшириғига кўра бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ташкил этилган Махсус ҳукумат комиссияси айни вақтда Қозоғистонда бўлиб турибди.
Махсус комиссия таркибидаги манба Kun.uz нашрига маълум қилишича, айни вақтда автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлган 52 кишидан 30 нафарининг шахси аниқланган. Яқин вақтлар ичида шахсни аниқлаш ишлари якунланиб, марҳумларнинг рўйхати эълон қилиниши кутилмоқда.
Бундан аввалроқ ҳалокатдан омон қолган 5 кишидан икки нафари Ўзбекистон фуқаролари экани маълум бўлганди.
Айни вақтга келиб уларнинг шахси аниқланган. Улар 1988 йилда туғилган Аҳрор Исаков ва 1980 йилда туғилган Исроилжон Мирзааҳмедов бўлиб, уларнинг иккиси ҳам Наманган вилоятида истиқомат қилишади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар