Тиниб-тинчимас нукуслик тадбиркор-ихтирочи Р.Қартбаев яна бир янгилик яратишга қўл урди, яъни кузда тўкилган дарахт баргларидан экологик уй барпо этмоқчи, деб хабар бермоқда ЎзА.
– Атроф-муҳитимизнинг экологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан бири бу – кузда дарахтлардан тўкилган барглар ҳисобланади. Кўпчилик уларни ёқиб юборади ёки улар ободонлаштириш хизмати томонидан шаҳар ташқарисига чиқариб ташланади. Иккала ҳолатда ҳам табиатга жиддий зарар этиши ҳаммага маълум, – дейди Р.Қартбаев. – Мен улардан ҳам фойдаланиш йўлини топдим. Яъни, уларни йиғиб, баъзи аралашмаларни қўшиб уй қуришда фойдаланиладиган блокларни ишлаб чиқара бошладим. Бундай уйлар сомондан ишланадиган экологик уйлар каби ёзда салқин, қишда эса илиқ бўлади.
Яқинда ҳокимликдан шундай 10 та уй қуриш учун ер майдони сўрадим. Берадиган бўлди. Эндиликда қурилиш ишларини бошламоқчиман. Бу уйлар ҳозирги уйлардан бир неча баробар арзонга тушади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди