21:45 / 30.01.2018
9 686

Лола Каримова отасининг қабрига нима сабаб боролмаётганини айтди

Лола Каримова отасининг қабрига нима сабаб боролмаётганини айтди
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳаёт бўлганда, қутлуғ 80 ёшни қаршилаган бўлар эди.

Бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Бироз аввал, Қарши шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали очилиш маросими ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига отасининг тушган суратини жойлаштириб, унга аталган илиқ хотираларини ёзиб қолдирди.

“Сизни яна тушимда кўрдим. Тушларимга жуда кўп кирасиз ва баъзида сиз ҳали ҳам ҳаётсиз, мана ҳозиргина сиз билан хайрлашдик, мен эса сизни ҳар доимгидек елкангиздан қучиб юзингиздан ўпиб қўйгандек, тафтингизни ҳис қилгандек уйғониб кетаман. Мен сизни жуда ҳам соғиндим... Бир йил олдин сизнинг идорангизда бўлганимда, мен иш столингиз устидаги қўлёзмаларингизни олиб, ўз стол жавонимга солиб қўйгандим. Куни кеча қизалоғим Сафия (у олти ёшга кирди ва жудаям сизга ўхшайди), ўша жавонни очган эди, кўз ёшларимизни тийиб туролмадик... қизчам бошини кўтаргиси келмас, чунки кўзларидан дув-дув ёшлар оқар ва юзига тушар эди... кейин эса озгина вақт ўтиб, у кўз ёши аралаш сукунатни енгишга ҳаракат қилиб, менга боқдида: “Мен бобомнинг қабрларини зиёрат қилмоқчиман. Улар бизни кутаяптилар”, деди.

Баъзи сабабларга кўра биз ҳозир Самарқандда эмасмиз. Аммо биламизки, сиз, ўзингизнинг янги гўзал масканингиз, севимли она шаҳрингиз бағрида, ўз халқингиз –фарзандларингиз, сизни севган ва севгучи инсонларни кутаяпсиз.

Мен сизни яна тушимда кўрдим... бу туш эмас мисоли чин эди... ҳаётсиз деб ўйладим... мен ўнгимда сизнинг юзингизга тега олмасамда, аммо қалбларимиз руҳан бир бири билан сўзлашаётгандек, сизни кўра олмасамда ёнимда туриб, мени тубдан кузатаётгандексиз, назаримда... мен буни ҳис қилаяпман, мен буни биламан...”

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лола Каримова отасининг қабрига нима сабаб боролмаётганини айтди