00:00 / 31.01.2018
6 085

Ислом Каримов 2005 йилги депутатлик сайловида кимга овоз бергани маълум қилинди

Ислом Каримов 2005 йилги депутатлик сайловида кимга овоз бергани маълум қилинди
2005 йилнинг 27 январида Олий Мажлисм Қонунчилик палатасига сайловлар ўтказилган. Ўша сайловда биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳуқуқшунос ва журналист Олим Ўсаровга овоз берган. Бу ҳақда журналистнинг ўзи «Фейсбук»даги саҳифасида маълум қилди.

«Истиқлол йилларида мамлакатимиз эришган барча ютуқ ва марралар Биринчи Президентимиз номи ва фаолияти билан бевосита боғлиқ. Буни ҳеч ким инкор этолмайди, — деб ёзади О.Ўсаров. — Шу ўринда кўпчиликка маълум бўлмаган бир сирни очмоқчиман: 2005 йил, 27 январь. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг илк йиғилиши. Унда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Профессионал парламент тизимига ўтишимизнинг зарурияти ва аҳамияти, парламентга бўлиб ўтган сайловлар ҳақида гапира туриб шундай деди:

— Мана, сайловлар ўтди, ҳар ким ўзи истаган номзодга овоз берди. Бугун бу ҳақда, яъни кимга овоз берганим ҳақида мен ҳам айтишим мумкин. Мен Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси аъзоси, юрист ва журналист Олим Ўсаровга овоз бердим.

Ўша чоғдаги ҳаяжонларим, қани уни сўз билан таърифлаб бўлса... Парламентдаги 10 йиллик фаолиятим даврида, энг ёш депутатлардан бири сифатида фақат шу ишончни оқлашга ҳаракат қилдим.

Ҳа, Ислом Каримов ана шундай бағри кенг, меҳридарё ва чин ватанпарвар инсон эдилар. Ватан учун, керак бўлса, жонини фидо қилишга тайёр эди. Шу улуғ инсон билан замондош ва ватандош бўлганимиз бизнинг бахтимиз. У киши билан бўлган суҳбатлар, учрашувлар хотираларимизда мангу яшайди».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ислом Каримов 2005 йилги депутатлик сайловида кимга овоз бергани маълум қилинди