16:21 / 01.02.2018
5 415

Диққат! Тошкент вилоятида фото ва видеорадарлар ишга туширилмоқда

Диққат! Тошкент вилоятида фото ва видеорадарлар ишга туширилмоқда
Тошкент вилояти автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видеорадар техника воситалари ишга тушади. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда.

Тошкент вилояти худудидан ўтган М39 “Алмата-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 806-871 километри оралиғида махсус автоматлаштирилган фоторадарлар ўрнатилиб, жорий йилнинг 20 январь кунидан буён синов тариқасида фойдаланилмоқда.

Ушбу тизим йўл ҳаракати хавфсизлигини замонавий технологиялар ёрдамида таъминлаш, юқори ҳаракат жадаллиги шароитида йўл ҳаракатини назорат қилиш, иштирокчиларнинг йўл-транспорт ҳодисаларидан ҳимояланганлик даражасини ошириш, қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш, қайд этиш ҳамда профилактика қилиш ишлари самарадорлигини оширади, дейилади Тошкент вилояти ИИБ томонидан берилган хабарда.

Йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчиларни аниклашга мўлжалланган, мазкур махсус автоматлаштирилган фоторадарлар қисқа муддатда Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманларида босқичма-босқич ўрнатилиши режалаштирилган.

М39 “Алмата-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлига ўрнатилган фоторадарлар 2018 йилнинг февраль ойида ишга туширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Диққат! Тошкент вилоятида фото ва видеорадарлар ишга туширилмоқда