06:30 / 09.02.2018
5 392

Ўзбекистонда шу йилда 350 мингга яқин янги иш ўринлар очилади

Ўзбекистонда шу йилда 350 мингга яқин янги иш ўринлар очилади
Ўзбекистонда 2018 йилда 350 мингга яқин доимий иш ўринлар очилади, деб хабар қилди "Спутник" президент қарорига асосланган ҳолда.
Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 168,2 минг киши иш билан таъминланиши кутилмоқда.

"Йўл хариталари" ва хусусийлаштирилмаган корхоналар негизида янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 20 мингга яқин янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Қишлоқ жойларда арзон биноларни қуриш, кўп қаватли уйлар, автомобил йўллари ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳисобига 46 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этиш режалаштирилган.

Ижтимоий инфратузилма муассасаларининг пайдо бўлиши туфайли янги мактаблар ва болалар боғчалари қурилиши натижасида 10,6 минг киши иш топа олади.

Қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича ишларни амалга ошириш натижасида деярли 10,3 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Мавсумий ва вақтинчалик иш учун 169,5 минг киши, шу жумладан, 140,1 минг нафар ишсиз фуқаро, хусусан, кам таъминланган оилаларнинг аъзолари жалб этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда шу йилда 350 мингга яқин янги иш ўринлар очилади